«Ёшлар ойлиги» доирасида маданий тадбир ўтказилди

// 04.07.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (783.58 KB)

Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда «30 июнь Ёшлар куни» муносабати билан корхона ёшлари учун маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбир аввалида Жамият бошқарув раиси в.б Тўлқин Зарипов сўзга чиқиб барча ёшларни сана муносабати билан самимий қутлади.

Ундан сўнг «Ёшлар ойлиги» доирасида Жамиятда ўтказилган бир қатор спорт тадбирлари ғолиблари ҳамда корхона фаолиятида фаол бўлган бир гуруҳ ёшлар диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир давомида хонандалар ижросида кўнгилочар концерт дастури намойиш этилди.

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 04.07.2024