Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖда тармоқ корхоналарининг 30 ёшгача ва 30 ёшдан юқори бўлган ходимлари ўртасида ўтказилган “Ёш китобхон” ҳамда “Китобхон ходим” кўрик-танловлари совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қизғин ва муросасиз кечган беллашув натижалари қуйидагича бўлди:
“Ёш китобхон” танлови бўйича:
1-ўрин – Дилноза Абдуллаева – “Навоиязот” АЖ
2-ўрин – Райҳон Жўрақулова – “Навоиязот” АЖ
3-ўрин – Амрилло Нуриллаев – “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ;
“Китобхон ходим” танлови бўйича:
1-ўрин – Муниса Эрназарова – “Навоиязот” АЖ
2-ўрин – Нилуфар Норқобилова – “Деҳқонобод калий заводи” АЖ
3-ўрин – Ҳасан Ашуров – “Деҳқонобод калий заводи” АЖ.
Совриндорларга махсус статуетка, китоблар тўплами, пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати