“Яшил макон” – обод ва яшил ҳудуд сари муҳим қадам

// 23.11.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (884.59 KB)

Мамлакатимизда экологик муҳитни яхшилаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Максам-Чирчиқ” АЖда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.



Хусусан, корхона ҳудуди ҳамда унга туташ бўлган майдонларда тозалик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, ариқ ва зовурлар чиқиндилардан тозаланди. Шунингдек, кўчат экиш учун ажратилган ер майдонлари тартибга келтирилиб, тупроқ унумдорлигини яхшилаш мақсадида ерга тегишли агротехник ишлов берилди.



Амалга оширилган ишлар давомида ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш, унинг эстетик қиёфасини янада чиройли ва кўркам қилиш мақсадида манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди.

Мазкур тадбирлар нафақат корхона ҳудудининг ободлигини таъминлаш, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик маданиятни юксалтириш ҳамда келажак авлод учун соғлом ва яшил муҳит яратишга хизмат қилади.

 


Сўнгги янгилаш санаси: 23.11.2026