“Ўзкимёсаноат” АЖ фаоллари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахтлар экилди

// 24.11.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.07 MB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасаси ҳудудида манзарали дарахт ва кўчат экиш тадбири ўтказилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Ўзбекистон Ресаубликаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан эълон қилинган бўлиб, лойиҳа доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.

Манзарали дарахт ва кўчат экиш тадбири давомида жами 1000 га яқин мазарали дарахтлар, жумладан, павлония, катальпа, эман, чинор ва арчалар экилди. Тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбар-ходимлари, Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасаси талаба-ўқитувчилари, ХАЭА экспертлари ҳамда бир қатор инвестиция лойиҳалар вакиллари иштирок этди.

Тадбир мехмонлари ҳам кўчат экиш жараёнида фаол иштирок этди. Жумладан, ХАЭА экспертлари Джон Хаддад ва Елена Живицкаялар, “Химград” АЖ Бош директори А.Гиззатуллин, ўринбосари Ф.Газизов ҳамда “УК Идея капитал” ОАЖ Бош диретори А.Гришинлар ўз кўчатларини экдилар.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали кўчат ва дарахтлар экиш тадбирлари амалга оширилмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати