Япон олимлари денгизда бир соат ичида эрийдиган пластик ишлаб чиқаришди

// 17.06.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (4.51 MB)

Япон олимлари денгиз сувида бир неча соат ичида ҳеч қандай қолдиқсиз эрийдиган инновацион пластикни яратишди. 

Лойиҳа RIKEN илмий-тадқиқот маркази ва Токио университети тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқилди. Уларнинг таъкидлашича, ишланма океанларнинг ифлосланишига қарши ҳақиқий ютуқ.

Токио яқинидаги Вако шаҳридаги лабораторияда пластикнинг бир бўлаги бир соат енгил аралаштиришдан сўнг сувда тўлиқ эригани намойиш этилди. Ҳеч қандай из ёки чиқиндилар қолмади.

Анъанавий биопарчаланувчи пластиклардан фарқли равишда, ушбу материал деярли дарҳол парчаланади ва ўзидан микропластик қолдирмайди. Эриш қобилиятига қарамасдан, пластик нефтдан олинган оддий аналоглар билан таққослаганда етарли даражада мустаҳкам. У токсик эмас, ёнмайди, парчаланиш жараёнида карбонад ангидрид чиқармайди ва тўлиқ равишда денгиздаги бактериялар томонидан қайта ишланади. 

Бундан ташқари, пластик фақат океан сувида эмас, балки туз бор бўлган тупроқда ҳам парчаланади. Беш сантиметрлик бўлак қуруқликда тахминан 200 соатда парчаланиб кетади.

Ҳозирча ушбу материал оммавий ишлаб чиқаришга киритилмаган бўлса-да, қадоқлаш соҳасидаги компаниялар унга қизиқиш билдирмоқда. Такудзо Айда раҳбарлигидаги тадқиқот гуруҳи пластикнинг чидамлилигини сақлаш учун махсус қопламани яратиш устида иш олиб бормоқда, шу тариқа у чиқиндиларни йўқ қилишгача мустаҳкам бўлиб, кейин эса осонликча эриши мумкин бўлади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 17.06.2025