“Янги Ўзбекистон” университети билан ҳамкорлик мустаҳкамланади

// 25.06.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (12.95 MB)

"Ўзкимёсаноат" АЖ илмий ва инновасион ёндашув асосида саноатда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва экологик муҳитни яхшилашга қаратилган илмий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “Янги Ўзбекистон” университети билан ҳамкорлик олиб бормоқда. 

Жамиятнинг Инновация ва янги технологияларни жорий этиш бўлими мутахассислари ва "Янги Ўзбекистон" университети ходимлари билан ўтказилган навбатдаги учрашувда ҳам истиқболдаги лойиҳаларни амалга оширишга оид масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, "Ўзкимёсаноат" АЖ тармоқ корхоналарида мавжуд масалаларнинг ечимига қаратилган лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди. 

Лойиҳаларнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, уларни тармоқ корхоналарида татбиқ этиш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 25.06.2025