Янги қўшма корхона ишга туширилди
2019 йил 8 февралда “Фарғонаазот” ҳудудида АЖ «Winchemical» МЧЖ янги қўшма корхона ишга туширилди. Унда йилига 7,8 млн. дона полиэтилен обойлар ишлаб чиқарилади. Низом жамғармаси 150 минг АҚШ долларни ташкил қилган қўшма корхонани Жанубий Кореянинг «Winhousing International Co., Ltd» компанияси (51%) ва “Фарғонаазот” АЖ (49%) таъсис этдилар. Умумий қиймати 3,1 млн. доллар бўлган лойиҳа “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ амалга оширилди.