“Янги меҳнат кодекси ва амалиёт” мавзусида семинар-тренинг бошланди

// 21.12.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (21.58 MB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Навоийазот” АЖ билан биргаликда тизим корхоналарининг ходимлар билан ишлаш, ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлинмалари ва Малакани баҳолаш марказлари  мутахассислари учун "Янги меҳнат ва амалиёт" мавзусида икки кунлик семинар-тренинг ўтказилмоқда. 

Ушбу семинар-тренинг ишчи-ходимлар ўртасида меҳнат муносабатларини янги меҳнат қонунчилиги асосида тўғри ташкил этиш, ходимларда корхонага нисбатан алоқадорлик ҳиссини янада ошириш мақсадида ташкил этилган.

Семинар иштирокчиларига янги меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлар борасида батафсил тушунчалар берилмоқда. Экспертлар томонидан муаммоли вазиятлар ва уларнинг ечимлари кўрсатилмоқда.

Семинар-тренинг давом этмоқда.


Сўнгги янгилаш санаси: 21.12.2023