Янги ҳамкорлик — янги истиқболлар

// 09.04.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (183.51 KB)

"Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки ҳамда Ҳиндистоннинг “PURFLUX GROUP” корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари шартнома имзоланиши орқали мустаҳкамланди.

"PURFLUX GROUP" — йирик Sogefi Group  концерни таркибига кирувчи, автомобил саноатида фаолият юритувчи халқаро етакчи корхона ҳисобланади. Корхона юқори самарадорликка эга филтрлаш тизимлари ҳамда автомобиллар учун бошқа бутловчи қисмларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Янги лойиҳани "Жиззах" кимё-индустриал технопарки ҳудудида жойлаштириш режалаштирилган.

Мазкур ҳамкорлик халқаро сифат стандартларини жорий этишни таъминлайди, шунингдек, халқаро меҳнат стандартлари асосида ҳамда касбий тайёргарлик имкониятларига эга бўлган янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.


Сўнгги янгилаш санаси: 09.04.2026