"Навоийазот" АЖда ходимларнинг фавқулодда ҳолатларга шайлиги синовдан ўтказилди

// 20.05.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.02 MB)

"Навоийазот" АЖнинг Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган цех ва ишлаб чиқаришлар ходимларидан ташкил топган кўнгилли ўт ўчирувчи дружиналари мусобақаси жамоаларнинг фавқулодда ҳолатларга нисбатан тайёрлиги қай даражада эканлигини имтиҳон қилди. Тадбирда жами 294 ходим 40 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди.

Юқори тайёргарликда ва муросасиз ўтган мусобақада умумжамоа ҳисобида 35,5 сониялик рекорд натижани кўрсатган ҳолда 56-цех вакиллари мутлақ ғолибликни қўлга киритишди. 35,9 сониялик натижа билан 918-цех дружинаси 2-ўринни эгаллаган бўлса, улардан 0,6 сония ортда қолган 909-цех ходимлари кучли учликка якун ясадилар.