“Women in STEM” III халқаро илмий форуми бўлиб ўтди

// 13.02.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (963.24 KB)

БМТ томонидан 11-феврал “Илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни” сифатида эʻлон қилинган бўлиб, сана муносабати билан “Women in STEM” III форуми мунтазам ўтказилади.  

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент кимё-технология институти, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик Жамияти, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, Ихтирочи аёллар маркази, Ҳиндистоннинг Интеграл Университети, Болгариянинг Неофит Рилски Жанубий-Ғарбий Университети бошчилигида “Women in STEM” III халқаро Форуми ташкил этилди.

Ўзбекистон ва Марказий Осиёда фан, технология, муҳандислик ва математика (STEM) соҳасида фаолият олиб бораётган аёлларни жамиятдаги ўрнини ошириш, ёшларнинг табиий фанларга қизиқишларини орттириш, олима аёл-қизларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган ушбу форумда “Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари, олима аёл-қизлар, талаба-ёшлар, мактаб ўқувчилари, фаол иштирок этишди. 

Форумда илмий тақдимотлар, халқаро экспертларнинг маҳорат дарслари, амалий семинарлар, илмий лойиҳалар тақдимотлари ва бир қатор давра суҳбатлари ташкил этилди. 

Тадбир якунида фахрий меҳмонларга “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Тошкент кимё-технология институтининг статуеткаси, эсдалик совғалари ҳамда сертификатлари топширилди.

Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 14.02.2025