
Пойтахтимизда жорий йилнинг 5-апрел куни VIII Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди. Унда профессионал ва ҳаваскор спортчилар, чет эллик меҳмонлар иштирок этишди.
Ушбу марафонда “Ўзкимёсаноат” АЖнинг фаол ва ташаббускор ходимларидан иборат ҳаваскор спортчилар ҳам фаол иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам ибрат кўрсатишди.

ВИИИ Тошкент халқаро марафони минглаб юртдошларимизни бир мақсад — спорт ва соғлом ҳаёт тарзи ғояси атрофида бирлаштирди.

Бу каби тадбирлар нафақат спорт байрами, балки бирдамлик, фаоллик ва ижобий кайфиятни мустаҳкамловчи омил сифатида аҳамият касб этмоқда.



