Ватанни ҳимоя қилиш – фуқаролик бурчимиз

// 15.01.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (24.8 MB)

“Ўзкимёсаноат” АЖда  “Ватанни ҳимоя қилиш – фуқаролик бурчимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилдию

 14-январ - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилган мазкур тардбирда тизим корхоналари ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси катта ўқитувчиси, полковник, доцент Дилшод Ботиров, академиянинг Ҳарбий психология ва педагогика кафедраси ҳарбий педагогика цикли бошлиғи, педагогика фанлари номзоди, доцент, полковник Комилжон Носиров, академия тингловчиси, маёр Нуриддин Самадов, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева иштирок этишди. 

Ҳарбийлар меҳнат фаолиятларидаги  тажрибалари билан ўртоқлашишди. Қуролли Кучлар академияси фаолиятидан видеороликлар намойиш этилди. Тизим корхоналари ходимлари ҳам тадбирда фаол қатнашишди, Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди. Корхоналарнинг ижодкор ходимлари ўз ижод намуналари билан ўртоқлашди.


Сўнгги янгилаш санаси: 15.01.2024