«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан «Ўзкимёсаноат стипендияси» жорий этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

// 14.04.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (672.05 KB)

«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан «Ўзкимёсаноат стипендияси» жорий этилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Мазкур лойиҳанинг биринчи кўрик-танлови Тошкент кимё-технология институти ҳамда Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 1-босқич талабалари ўртасида бўлиб ўтди. Танлов натижаларига кўра, Тошкент кимё-технология институтининг магистранти Диёра Хайруллаева ҳамда Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали талабаси Маҳсумахон Қосимовалар «Ўзкимёсаноат стипендияси»ни қўлга киритишди. Бугун “Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси в.в.б. Й.А. Коржиков ғолибларни табриклаш ва эсдалик совғаларини топшириш мақсадида талабалар таҳсил олаётган ОТМларга ташриф буюрди.


Сўнгги янгилаш санаси: 14.04.2023