Хабар берганимиздек, тармоқ корхоналарида фаолият юритувчи барча ёшдаги ходимлар учун «Ёш китобхон ходим» кўрик-танловлари ўтказилди.
Диёримизда етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутаффакирларимизнинг бой маънавий меросини, умумбашарий цивилизация, маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш мақсадида ташкил этилган китобхонлик кўрик-танловларида жамият тармоқ корхоналари ходимлари ҳар йили фаол иштирок этишади.
Бугунги танловда ҳам 30 ёшгача бўлган ходимлар бадиий асарлар билимдони, тезкор савол-жавоб, шеърият, буюк мутафаккир ва адиб каби 4 та шарт бўйича беллашишди ва билимларини намоён этишди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати