“Ўзкимёсаноат” АЖда Венгриянинг Обуда университети делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

// 02.03.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (18.82 MB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ҳамда Венгриянинг нуфузли техник олий таълим муассасаларидан бири — Обуда университети ректори  бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. 

Мулоқот чоғида таълим, илм-фан ва саноат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш ва замонавий инновацион ечимларни ишлаб чиқариш жараёнларига кенг жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш қувватлари ва минерал-хомашё базасини ҳисобга олган ҳолда қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, мутахассислар малакасини ошириш, талабалар учун амалиёт ва стажировка дастурларини ташкил этиш бўйича таклифлар илгари сурилди. 

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни аниқ лойиҳалар асосида ривожлантириш, илмий-тадқиқот ва амалий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, узоқ муддатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш юзасидан якдил фикр билдирдилар.


 


Сўнгги янгилаш санаси: 02.03.2026