“Ўзкимёсаноат” АЖда Техник қўмитанинг 4-йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ҳамда техник ривожлантириш, стандартлаштириш бўйича мутахассислари иштирок этишди.
Унда кимё соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив-ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда янги технологиялар асосида тартибга солувчи стандарт ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг аҳамияти ҳақида сўз борди. Шунингдек,
🔹Тармоқ корхоналари фаолиятида фойдаланилаётган давлатлараро ГОСТ стандартларининг актуаллигини сақлаб қолиш;
🔹Тармоқ корхоналари томонидан бир турдаги маҳсулотларга бўлган стандартларнинг техник талаблари ва назорат усуллари юзасидан консенсусга эришиш;
🔹2024-2025 йилларда ишлаб чиқилиши режалаштирилган норматив-техник ҳужжатларни келишиш ва Ўзбекистон стандартларига юбориш;
🔹Ички (цехлар ўртасида хомашё сифатида етказиб бериладиган ташкилот стандартларини) корхонанинг ички ҳужжати сифатида амалда қолдириш каби кўплаб муҳим масалалар кўриб чиқилди.
"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати