“Ўзкимёсаноат” АЖда CSCEC корпорацияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

// 12.05.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (19.27 MB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқаруви раиси Хитойнинг йирик инвестиция-қурилиш корпорацияларидан бири — “China State Construction Engineering Corporation” (CSCEC) компанияси президенти ёрдамчиси, шунингдек, China Construction Fifth Engineering Division директорлар кенгаши раиси Тян Вейго бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди

Учрашув давомида томонлар кимё саноатида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Мулоқот чоғида саноат инфратузилмасини модернизация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда халқаро тажрибадан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.



Маълумот учун, China State Construction Engineering Corporation (CSCEC) — Хитой Халқ Республикаси ҳукумати бошқаруви остида фаолият юритувчи дунёдаги энг йирик инвестиция-қурилиш конгломерати ҳисобланади. Компания Хитойдаги йирик инфратузилма обектлари ҳамда глобал “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган халқаро лойиҳаларнинг асосий ижрочиларидан бири сифатида танилган.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва келгусида аниқ амалий лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишга қизиқиш билдирдилар.


Сўнгги янгилаш санаси: 13.05.2026