“Ўзкимёсаноат” АЖда 1-октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрамона нишонланди

// 30.09.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.41 MB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Тошкент кимё технологиялари институти профессор-ўқитувчилари, жамият фахрийлари ҳамда ҳурматли меҳмонлар иштирок этишди.Жамият раҳбарияти устоз ва мураббийларни самимий қутлаб, уларнинг ёшларга таълим-тарбия бериш, саноат соҳаси тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини эътироф этди.

Байрам тадбирида Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкорлари ҳам меҳмон бўлиб, устозларга бағишланган самимий чиқишлари билан даврага байрамона кайфият улашдилар.Фахрий устозлар ва тадбир иштирокчиларига жамият томонидан эсдалик совғалари топширилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати

 


Сўнгги янгилаш санаси: 30.09.2025