“Ўзкимёсаноат” АЖ жамоаси Гимнастрада бўйича Президент кубогининг финал босқичида “Композициянинг ўзига хослиги” номинациясида 1-ўринни эгаллади

// 15.12.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (46.02 MB)

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этиш, мунтазам жисмоний фаолликни ҳаёт тарзига айлантиришга қаратилган “Гимнастика барча учун” шиори остида Гимнастрада бўйича Президент кубоги – 2025 мусобақаларининг финал босқичи ўтказилди. 

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 40 дан ортиқ жамоа, жами 900 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этди. 

Мусобақада профессионал спортчилар билан бир қаторда ҳаваскорлар, маҳалла фаоллари, уй бекалари, ишчи аёллар ҳамда турли ташкилотлар жамоалари қатнашди.

Қувонарлиси, ушбу мусобақаларда “Ўзкимёсаноат” АЖ хотин-қизлари жамоаси фаол иштирок этиб, ёрқин чиқиши “Композициянинг ўзига хослиги” номинациясида 1-ўринни эгаллади.

 


Сўнгги янгилаш санаси: 15.12.2025