Бу галги амалий мулоқот Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани фермерлари ва деҳқонлари билан ўтказилди.
Вилоят ҳокими иштирокида туманда биринчи чигит қадалгани муносабати билан ўтказилган тадбирда «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти ҳамда соҳа масъуллари кимё корхоналарида ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларнинг сифати ва хусусиятлари, минерал ўғитларни биржада чегирма нархларда сотиш механизмлари ҳақида атрофлича тушунчалар бердилар.
Шунингдек, фермер ва деҳқонлар учун қулайлик яратиш мақсадида ҳудудларда фаолият олиб бораётган корхоналарнинг ижара (ваколатли) омборлари ва уларнинг имкониятларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда вилоят ва туман ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги бошқармалари раҳбарлари, фермерлар, тадбиркорлик субъектлари, тегишли тижорат банклари ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналари мутасаддилари иштирок этишди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати