Бугун “Ўзкимёсаноат” Ажда халқаро Worley компанияси таркибига кирувчи WорлейПарсонс Узбекистан компанияси вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
“WorleyParsons Uzbekistan” — глобал миқёсда муҳандислик, технологик маслаҳат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида хизмат кўрсатувчи Wорлей компаниясининг маҳаллий бўлими ҳисобланади. Ушбу компания Ўзбекистонда ҳам бир қатор саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.
Учрашув доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖнинг Экология ва “яшил” иқтисодиёт бўлими мутахассислари билан ҳамкорликда тармоқдаги экологик фаолият, барқарор ривожланиш тамойиллари ва келгусида амалга оширилиши мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Томонлар экологик стандартларни халқаро мезонлар даражасига олиб чиқиш, кимё саноатида углерод изини камайтириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда “яшил” лойиҳаларни жорий этиш борасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати