«Ўзкимёсаноат» АЖ ва «Ўзкимёимпэкс» МЧЖ хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгаши Қозоғистоннинг «MCQ Company KZ» вакиллари билан учрашди

// 09.10.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (10.78 MB)

«Ўзкимёсаноат» АЖ ва «Ўзкимёимпэкс» МЧЖ хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгаши Қозоғистоннинг «MCQ Company KZ» вакиллари билан учрашди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ марказий аппаратида Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида» ги Қонуни ҳамда Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 28 декабрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида  хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилган. 

Актау шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда кенгаш аъзолари ҳамда «MCQ Company KZ» компанияси вакиллари жорий йилнинг 4 июль куни имзоланган меморандум доирасида соҳада фаолият юритаётган аёлларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлаш, аёлларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ролини оширишда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. 

Шунингдек, томонлар оилаларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ролини ошириш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида билим ва тадқиқот натижалари билан ўзаро ахборот алмашиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, миллий ва маҳаллий миқёсда аёллар салоҳиятини мустаҳкамлаш масалаларига тўхталиб ўтди. 

Таъкидлаш жоиз, бундай  ҳамкорлик Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 09.10.2024