«Ўзкимёсаноат» АЖ ва «Аммофос-Махам» АЖ «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг республика босқичи ғолиблари қаторидан жой олди

// 17.01.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (30.13 MB)

Жорий йилнинг 16 январь куни «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева қутлов сўзи билан очиб берди.

«Гендер тенглик фаоли» миллий танлови Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссияси ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Мазкур танловда иштирок этиш учун 934 та ташкилот ва муассасалар томонидан ҳужжатлар тақдим этилди. Улар танлов комиссияси томонидан низом талаблари асосида баҳоланиб, 10 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

Қувонарлиси «Ўзкимёсаноат» АЖ  «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи» – номинациясида 3-ўринни қўлга киритди. 

Жамиятнинг тармоқ корхонаси «Аммофос-Махам» АЖ «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман давлат органи» номинациясида 1-ўринни эгаллади. 

Танлов ғолиблари эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 17.01.2025