“Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Acquaflex” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

// 25.04.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (8.98 MB)

Жорий йилнинг 24-апрел куни Тошкент шаҳрида Италиянинг Acquaflex S.r.l. компанияси ва “Ўзкимёсаноат" АЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Меморандумни имзолаш маросимида “Acquaflex” компанияси ишончли вакили Жоржио Веронези, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров, бошқарув раиси ўринбосари Акбар Курбанов ва Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев иштирок этишди.

Ушбу меморандум ишлаб чиқариш жараёнлари учун сувни тозалаш, технологик кимёвий моддалар, шунингдек, озиқ-овқат саноати ва ичимликлар ишлаб чиқаришда инновацион ечимларни жорий этишда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. 

Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги иқтисодий алоқалар, жумладан, икки мамлакат ўртасидаги савдо айирбошлашда кимё саноати муҳим аҳамият касб этаётганидан далолат.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 25.04.2025