Пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар залида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади.
Саноат соҳасини ривожлантириш, мамлакатимизнинг йирик саноат ташкилотлари ўртасидаги кооперация алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган кўргазмада “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари томонидан 200 га яқин импорт қилинаётган ва тармоқ корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимёвий маҳсулотлар намойиш этилмоқда.
Ярмарка республиканинг йирик саноат ташкилотлари ўртасидаги кооперация алоқаларини ривожлантириш билан бир қаторда иштирокчиларга маҳсулотлар ҳақида маълумот тақдим этиш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни режалаштириш учун ўзига хос майдон ҳисобланади.
Тадбир давомида B2B ва B2G форматида музокаралар ўтказиш ҳамда ўзаро манффатли шартномалар тузиш режалаштирилган.
Саноат ярмаркаси 19-декабрга қадар давом этади.