“Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари халқаро ЭСГ рейтингларига эга бўлди

// 24.02.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (3.35 MB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 19-апрелдаги ПҚ-163-сон қарори ижроси доирасида давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва замонавий корпоратив бошқарувни жорий этиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур вазифалар доирасида Ўзкимёсаноат АЖ тармоқ корхоналари S&P Global халқаро рейтинг агентлиги билан ҳамкорликда ESG рейтингларини қўлга киритди. ESG натижалари:

  • “Деҳқонобод калий заводи“ АЖ — 37 балл
  • “Максам-Чирчиқ“ АЖ — 16 балл
  • “Аммофос-Максам“ АЖ — 12 балл

Мазкур натижалар тармоқда экологик масъулият, ижтимоий барқарорлик ва корпоратив бошқарув стандартларини босқичма-босқич жорий этиш жараёнлари кетаётганини кўрсатади.

“Ўзкимёсаноат“ АЖ тармоғида ESG тамойилларини жорий этиш — бу шунчаки рейтинг эмас, балки барқарор ва масъулиятли келажакка қаратилган стратегик қадамдир.
 


Сўнгги янгилаш санаси: 24.02.2026