“Ўзкимёсаноат” АЖ: тадбиркорлар билан мулоқотлар давом этмоқда

// 26.05.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (65.11 MB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан ВИ очиқ мулоқотига тайёргарлик жараёнлари доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари ва бизнес вакиллари билан учрашувлар ўтказмоқда.



Ушбу мулоқотлардан кўзланган асосий мақсад — тадбиркорларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммоларини тизимли ўрганиш ҳамда уларнинг ечими бўйича амалий чоралар кўришдан иборат.


 
Жамият бошқарув раисининг молия, трансформация ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари Жаҳонгир Мустафаевнинг Тошкент шаҳрида ўтказилган учрашувлар давомида тадбиркорлар томонидан хом-ашё импорти, маҳсулотларга мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш, логистика, божхона божлари ва бошқа йўналишлардаги масалалар кўтарилди.
 
Мулоқотлар давомида тадбиркорларни қийнаб келаётган қатор муаммолар юзасидан тезкор ечимлар ишлаб чиқилди. Қўшимча ўрганиш ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни талаб этадиган масалалар бўйича эса амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.


 


Сўнгги янгилаш санаси: 26.05.2026