Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат идоралари ўртасида 2024-йил учун очиқлик индекси натижалари эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-154-сон Фармонига мувофиқ, 2024-йил якунларига кўра давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси асосида тўпланган барча кўрсаткичлар эълон қилинди.
Маълумот ўрнида: Индекс 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилиб келинмоқда. Бу йилги баҳолашда жами 98 та та республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирлик, қўмита, агентлик, инспекциялар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти қамраб олинди.
Баҳолаш натижаларига кўра, 50 та давлат органи “яшил” (2023-йилда 31 та), 35 таси “сариқ” (43 та) ва 13 таси “қизил” (29 та) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этди.
Индекс натижаларига кўра, “Ўзкимёсаноат” АЖ 73,7 балл билан “яшил” кўрсаткични қайд этди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати