“Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи жойларда аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

// 13.03.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (870.54 KB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ва масъулларидан иборат ишчи гуруҳи ҳудудларда бўлиб турибди.

Томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил қилган ҳолда аҳоли даромадларини ошириш, камбағал оилалар билан манзилли ишлаш мақсадида ўтказилаётган сайёр қабулларда аҳоли мурожаатлари тингланмоқда. 

Хусусан, мана шундай сайёр қабуллар Фарғона вилояти  Ёзёвон туманининг “Янги Бўстон” ва “Янгиобод” МФЙларида истиқомат қилаётган юртдошлар билан ташкил этилди.  


Унда  томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш, экин экишга тайёрлаш ишларини ташкил этиш ва бунда аҳолига кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди. 

Аҳоли мурожаатлари тингланиб, уларнинг ечими юзасидан амалий чоралар кўрилди. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 13.03.2025