“Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи Қуйи Чирчиқ тумани “Пахтачи“ МФЙ ишсиз ёшлари билан тизимли ишламоқда

// 09.04.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (36 KB)

 

Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш борасида амалга оширилаётган ишлар изчил давом этмоқда.

Жумладан, “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани “Пахтачи“ МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи ишсиз ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Мазкур ташаббус доирасида ҳудуддаги ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан,  бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи ушбу ҳудудда бўлиб, эҳтиёжманд 2 нафар ёшга иш ва таълим жараёнида фойдаланиш учун замонавий компютер жиҳозлари топширилди. Ушбу компютерлар ёшларнинг билим олиш салоҳиятини ошириш, ахборот технологияларини чуқур ўзлаштириш ва келгусида рақобатбардош мутахассис бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этади.

Айни пайтда ушбу ёшлар туман мономарказида касб-ҳунар ўрганишмоқда. Замонавий компютер техникаси эса уларга таълим жараёнида сифатли билим олиш, амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш ва мустақил ишлаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ ёшлар билан ишлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай эзгу ишлар изчил давом эттиради.
 


Сўнгги янгилаш санаси: 09.04.2026