“Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи Деҳқонобод туманида

// 02.12.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.13 MB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-сентябрдаги “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида бўлиб турибди. 

Ишчи гуруҳ даставвал, туманда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича штаб аъзолари билан биргаликда ҳудуддаги 51 та “маҳалла еттилиги” иштирокида ўқув семинари ташкил этди. 

Унда 2026-йил 15-январдан 28-февралга қадар ўтказиладиган рўйхатдан ўтказиш тадбирлари “маҳалла еттилиги” иштирокида уйма-уй юриб амалга оширилиши ва мазкур жараёнда муҳим жиҳатларга эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланди. 

Шунингдек, ишчи гуруҳи туман ҳокимлигида тузилган аҳолини рўйхатга олиш штабида бўлиб, ушбу тадбирга тайёргарлик жараёнлари, штаб фаолияти ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.Рўйхатга олиш жараёнида 38 миллион аҳолининг таркиби ва миграцияси, оилавий ҳолати, фаолият тури, даромад манбалари тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

Мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати, чорва моллари ва паррандалар сони аниқланади. Бу орқали қишлоқ хўжалигига йўналтирилаётган йиллик бюджет маблағларининг самарадорлиги, соҳадаги хизматлар ҳажми ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур маълумотлар яратилади.

 


Сўнгги янгилаш санаси: 02.12.2025