“Ўзкимёсаноат” АЖ халқаро ESG рейтингида юқори поғонага кўтарилди

// 23.02.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (3.03 MB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони талабларига мувофиқ, давлат иштирокидаги йирик корхоналарда очиқлик ва корпоратив бошқарув стандартларини кучайтириш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан халқаро ESG рейтингини олиш бўйича ишлар амалга оширилди.

Жамият S&P Global халқаро рейтинг агентлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, 2025 йил 17 февралда илк бор ESG рейтингига эга бўлган. Баҳолаш натижаларига кўра, жамият 29 балл тўплаб, Ўзбекистонда ушбу агентлик томонидан ESG рейтинги берилган биринчи компания сифатида эътироф этилган.

Барқарор ривожланиш, экологик масъулият ва самарали корпоратив бошқарув йўналишларида амалга оширилган тизимли чора-тадбирлар натижасида жорий йилда “Ўзкимёсаноат“ АЖнинг ESG кўрсаткичи 36 баллга етди.

Баҳолашда қуйидаги йўналишлар асосий ўрин тутди:

  • корпоратив бошқарувни такомиллаштириш;
  • риск-менежмент тизимини мустаҳкамлаш;
  • ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
  • инсон капиталини бошқариш.

Мазкур ютуқлар “Ўзкимёсаноат АЖ” да ESG тамойилларини тизимли жорий этиш ва халқаро стандартларга мувофиқ фаолият юритиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини тасдиқлайди.
 


Сўнгги янгилаш санаси: 23.02.2026