“Ўзкимёсаноат” АЖ брифинги

// 06.08.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (34.67 KB)

 

Коррупцияга қарши кураш рейтингида “Ўзкимёсаноат” АЖ фаолияти 90 балл билан яхши деб баҳоланди ва  3-ўринни қайд этди  

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзкимёсаноат” АЖ ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида 2023 йилда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар самарадорлигини ягона мезон асосида баҳолаш тизими жорий этилди.Мазкур баҳолаш тизимига 5 та йўналишда 29 та махсус индикатор асосида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “E-Anticor.uz” электрон платформасига соҳада амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар киритилди.Коррупциявий хавф-хатарлар эҳтимоли юқори ва ўрта бўлган 7906 нафар ходим манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги декларациялар тўлдирди. 

Декларациялар таҳлил қилинганда, 32 нафар масъул ходимда реал манфаатлар тўқнашуви, 68 нафарида  эҳтимолий (потенциал) ҳолат мавжудлиги аниқланди.

Ушбу чора-тадбирлар натижасида жами 5,9 млрд.сўмлик пул маблағларининг асоссиз сарфланиши олди олиниб, иқтисод қилинган. 


Сўнгги янгилаш санаси: 06.08.2024