«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари илмий даражага эга бўлди.

// 06.08.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (8.99 MB)

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Акобир Хакимович Тўхтаев «Саноат корхоналарида трансформация жараёнларини самарали бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш» мавзусидаги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ҳузуридаги илмий кенгаш қарорига асосан иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлди. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ жамоаси Акобир Хакимовични илмий даража билан қутлайди ва келгуси фаолиятига улкан муваффақиятлар тилайди. 


 
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 06.08.2024