«Ўзкимёсаноат» АЖ АҚШнинг қатор йирик компаниялари билан музокаралар ўтказди

// 19.10.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1 MB)


Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган «C5+1» форматидаги учрашувлар доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ вакиллари АҚШнинг қатор йирик компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

Халқаро тадбирлар Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва саноат тармоқларига замонавий технологияларни жалб этишга қаратилган.



Учрашувлар АҚШ Давлат котиби Марко Рубио бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтмоқда.

Музокаралар давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси АҚШнинг соҳадаги етакчи Aquatech, CB&I, Honeywell International,  KBR.Inc, ва Powerscape Global компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда кимё саноатида илғор технологик ечимлардан фойдаланиш, замонавий ишланмаларни ўрганиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Мазкур музокаралар «Ўзкимёсаноат» АЖ ва тизим корхоналарининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, хорижий тажриба ва замонавий технологияларни ўрганиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда миллий кимё саноатининг рақобатбардошлигини юксалтиришга қаратилган ҳамкорлик йўналишларини белгилашда муҳим ўрин тутади.
 


Сўнгги янгилаш санаси: 20.10.2026