Тадбирда «Ўзкимёсаноат» АЖда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган лойиҳалар тўғрисида сўз борди.
Шу билан бирга, учрашув давомида 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдум тўғрисида талабаларга мутахассислар томонидан маълумотлар берилди. Шунингдек, талабалар иштирокида конституцияга оид саволлар асосида викторина ўтказилди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.