«Ўзкимёсаноат» АЖ тизимидаги литсензиатларни прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятининг ҳолати

// 10.03.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (281.02 KB)

2023 йилнинг 10 март куни «Ўзкимёсаноат» АЖ ташаббуси билан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази малакали мутахассислари томонидан Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро Конвенцияси, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган Қонун ва қарорлар, жумладан, прекурсорларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва реализация қилиши устидан назорат механизмларини кучайтириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни, прекурсорларни сақлашга доир муҳим техник талаблар ва бошқалар бўйича «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналари масъул ходимлари учун видеоконференсалоқа орқали ўқув машғулоти ўтказилди. Унда иштирокчиларга соҳа мутахассислари томонидан мавзу бўйича батафсил маълумотлар берилди. Шу билан бирга, ўқув машғулоти қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.


Сўнгги янгилаш санаси: 10.03.2023