“Тил – миллат кўзгуси”

// 21.10.2020 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (158.27 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни ва ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Тил – миллат кўзгуси” мавзусида видеоконференцалоқа шаклида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва ташкилот тизимидаги корхоналар масъул ходимлари иштирок этди. Тадбир давомида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори, филология фанлари номзоди, доцент И.Азимов тилнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, ўзбек тилининг мавқеи ва нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот беради.

Тадбир бевосита мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчилар тизим ходимларининг ўзбек тилини ўрганиш ва давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш курсларида малака оширишга оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати