Умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

// 24.08.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (51.35 MB)

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрамини муносиб нишонлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзига даъват этиш, санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш мақсадида 24-25-август кунлари бутун республикамиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. 

Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари уюшган ҳолда умумхалқ ҳашари ташкил этиб, ободонлаштириш ишларини олиб боришди. Ходимлар томонидан Жамият ҳудуди ва хоналари тартибга келтирилди, тегишли ер майдонлари оқланиб, хазонлар йиғилди. 

Умумхалқ ҳашари Жамият тармоқ корхоналарида қизғин давом этмоқда. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 24.08.2024