Фарғона вилоятида кимё саноати соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

// 20.07.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (575 KB)

Фарғона вилояти ҳокимлигида кимё саноати соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбир Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилди. Унда тармоқда мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш механизмлари, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир таклифлар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини ўрганиш, иқтисодиёт тармоқларини янада ривожлантиришга қаратилган илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Фарғона вилоятига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби бириктирилган. Мазкур йўналишда тармоқлар кесимида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда тўртта илмий ташкилот масъул этиб белгиланган.

Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди ҳамда кимё саноатида тадбиркорликни янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва илмий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.


Сўнгги янгилаш санаси: 20.07.2026