Тошкент кимё-технология институтида хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

// 04.05.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (461.16 KB)

Давра суҳбатида мутахассислар томонидан хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий ва амалий механизмлари юзасидан атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек, таълим муассасаларида шилиқимлик, тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларга қарши курашишнинг замонавий усуллари муҳокама қилинди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси  Санобар Абдурахманова Президентимизнинг ПФ-33-сон Фармони ижросини таминлаш мақсадида, хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий-амалий механизмлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Тадбир давомида айниқса, “Ҳимоя тармоғи” орқали мурожаат қилиш имкониятлари ва унинг афзалликлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Иштирокчиларга мурожаат қилиш тартиблари ҳамда тегишли ташкилотлар билан боғланиш бўйича амалий тавсиялар тақдим этилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбир талабаларнинг фаол иштироки билан аҳамиятли бўлиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. 


 


Сўнгги янгилаш санаси: 04.05.2026