Тошкент халқаро инвестиция форумида муҳим лойиҳалардан бирига старт берилди.

// 06.05.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (4.33 MB)

Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида “Навоиязот” АЖ бошқаруви раиси Фаррух Самадов ҳамда “Синома энергй” компанияси бош менежери Зуо Даёнг Навоий вилоятининг Кармана туманида “Фотоелектрстансия қуриш ва электр энергия сақлаш учун аккумляторлар жойлаштириш лойиҳаси” доирасида электр энергия харид қилиш (ППА) келишувини тантанали тарзда имзолади.

Ушбу лойиҳа “Навоиязот” АЖнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун 300 мвтли қуёш панелларини ўрнатиш ва “яшил” электр энергияси ишлаб чиқаришдан иборат. Стансияни 2025-йилга қадар барпо этиш режалаштирилган.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 06.05.2024