Тил – миллат руҳи

// 22 10 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (370.99 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Тил – миллат руҳи” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ марказий аппарати ва тармоқ корхоналари ходимлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиқган филология фанлари номзоди, доцент Наргиза Аҳмедова 1989 йилнинг 21 октябрь куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилганлиги, “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддаси билан 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тизим корхоналари томонидан “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси асосида мамлакатимиздаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурлари мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш орқали тизим ходимларида ташаббускорлик ва дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбек тили байрами куни байрамини кенг нишонлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.