
Тасдиқланган режа асосида “Аммофос-2” цехида авария вазиятларининг тарқалишини чегаралаш ва уларни бартараф этиш бўйича ўқув машғулоти ташкил этилди. Машғулотга ўқув тезкор қутқарув хизматлари — ҲГҚО, ОЁХТТЕБ, ИҲҚХ, тиббиёт пункти ҳамда тегишли бўлим ишчи-ходимлари жалб қилинди.

Ўқув машғулоти давомида “Аммофос-2” цехида юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатлари махсус ишлаб чиқилган ссенарий асосида бартараф этилди. Белгиланган вақт меъёрларига қатъий риоя қилинган ҳолда тезкор хизматларнинг хизмат вазифалари самарали бажарилди.

Машғулот якунида масъул мутахассислар томонидан амалга оширилган ишлар, тезкор бўлинмаларнинг ҳаракатлари ҳамда аниқланган камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди. Ўтказилган ўқув машғулоти умумий баҳолаш натижаларига кўра қониқарли деб топилди.

“Аммофос-Максам” АЖ Матбуот хизмати