Ташаббус йўллаб, муваффақиятга эришинг

// 22.12.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (85.26 KB)

“Келажак учун истиқболли ташаббуслар форуми қизғин паллага кирди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги Фармонига мувофиқ барча жараёнлар ишончли ва тизимли ташкил этилган. Хусусан, Оне ИД орқали рўйхатдан ўтишнинг аҳамияти шундаки, ташаббус эгасининг муаллифлик ҳуқуқи таъминланади. 

Форумда ғолиб деб топилган лойиҳалар:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимот қилинади; 
  • молиялаштирилади ва тижоратлаштирилади;
  • бутун республикада жорий қилинади.

 Ташаббус муаллифлари:

  • ўз салоҳиятини юзага чиқариш имкониятига эга бўлади;
  • истиқболли кадрлар рўйхатига киритилади;
  • 10 - 50 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланади.

Форумга ташаббуслар йўллаш давом этмоқда. Ҳеч бир фикр эътибордан четда қолмайди.

Форумда қатнашинг.

Тўлиқ матн: asdr.gov.uz


Сўнгги янгилаш санаси: 22.12.2025