«Кимёвий таҳлил лаборанти» танлови ўтказилди

// 29.07.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (2.39 MB)

«Аммофос-Махам» акциядорлик жамиятида «Кимёвий таҳлил лаборанти» касби бўйича танлов юқори савияда ташкил этилди.

Танлов давомида иштирокчилар ўзларини таништириб, олиб бораётган илмий-тадқиқот ишлари юзасидан тақдимот қилдилар. Шунингдек, мутахассислик ва техника хавфсизлигига оид саволларга жавоб бериш ҳамда амалий топшириқларни бажариш орқали ўзларининг назарий билимлари, амалий кўникмалари ва касбий маҳоратини намоён этдилар.

Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида холис ва шаффоф тарзда баҳоланди.

Танлов якунида ғолиблар «Аммофос-Махам» АЖ Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Сўнгги янгилаш санаси: 29.07.2026