Стол тенниси мусобақалари натижалари

// 29.05.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (34.01 MB)

«Кимё саноати ёш мутахассислари» миллий форумида иштирокчилар спорт мусобақаларида ўз корхоналари шаънини муносиб ҳимоя қилишди. 

Хусусан, йигитлар ўртасида ўтказилган стол тенниси мусобақасида 1- ва 2-ўринлар «Деҳқонобод калий заводи» АЖ мутахассислари Убайдулла Мусулов ва Шоҳрух Улашевга насиб этди. «Махам-Чирчиқ» АЖ ходими Шерзод Гафурбеков 3-ўринни эгаллади. 

Стол тенниси бўйича қизлар ўртасидаги баҳсларда эса барча фахрли ўринлар «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ қизларига насиб этди. Шоҳиста Уснатдинова-1-ўрин, Багжан Кучкарова 2-ўрин, Гулнара Узакбаевалар 3-ўринни забт этишди. 

Ғолиб ёшларни муносиб ғалаба билан табриклаймиз. 

 «Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 29.05.2024