“Ўзкимёсаноат” АЖ “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остидаги гимнастрада спорт мусобақасида иштирок этди

// 25.11.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.31 MB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остидаги гимнастрада спорт мусобақасида иштирок этди.

Спорт мусобақаси Ўзбекистон Республикасида, хусусан, аёллар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, соғлом оилани шакллантириш, хотин-қизлар спортини ривожлантиришга кўмаклашиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19-ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилди.

Мусобақа 2021 йил 15-20 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча турдаги корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида ҳамда 2021 йил 25-26 ноябрь кунлари вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида ўтказилди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари I, II, III даражали дипломлар ва медаллар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати