
“Навоийазот”АЖ негизида сианид тузларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг 2-босқичини қуриш бўйича бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 88,2 млн. доллар бўлиб, унинг тўлиқ қувватда ишга тушиши билан йилига 120 миллион долларлик янги маҳсулот олиш имконияти яратилади. Натижада импорт ўрнини босадиган 48 миллион долларлик, экспортга йўналтириладиган 72 миллион долларлик кимёвий маҳсулотлар тайёрланади. 3 босқичли лойиҳа йилига 80 минг тонна суюқ натрий сианиди, 8000 тонна синил кислотаси, 50 минг тонна аммоний сулфат ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳанинг 1-босқичи 2025-йилнинг август ойида ишга тушганди. Декабр ойи якунига қадар 8125 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилиб, асосан “НКМК” АЖга етказиб берилди.

Кончилик ва металлургия, кимё саноатида кенг қўлланиладиган маҳсулотга бугунги кунда талаб юқори. Лойиҳанинг иккинчи босқичини жорий йилнинг иккинчи чораги якунида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу эса ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш имконини беради.
